...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик футболчи илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этади


16:03, 05.12.2017 Спорт
 14 039

БААнинг икки шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада жами саккизта учрашув ўтказилади

Жорий йилнинг 6-16 декабрь кунлари БААда футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
 
БААнинг иккита шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада жами саккизта учрашув ўтказилади.
 
Ушбу турнирда ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал Жазира” клуби ҳам иштирок этади.
 
“Ал Жазира” ўзининг илк учрашувини эртага, 5 декабрь куни Янги Зеландиянинг “Оклэнд Сити” клубига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақт билан 22:00да бошланади.
 
Шуни айтиш лозимки, Сардор Рашидов бу каби нуфузли мусобақада майдонга тушадиган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлади. Бу ҳақда “Championat.asia” нашри хабар бермоқда.
 
Унинг жамоаси дастлабки учрашувга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
 
Бунгача клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида БААдан иккита жамоа қатнашган. Булар “Ал Аҳли” (2009 йил) ва “Ал Ваҳда” (2010 йил) клублари. “Ал Жазира” эса мазкур мамлакатнинг учинчи клуби бўлади.
 
“Ал Жазира” Абу Дабидаги энг кекса клуб ҳисобланади. Бу жамоа 1974 йил ташкил топган.
 
Ушбу клуб шу пайтгача икки бор ички чемпионатда, уч марта Президент Кубогида ва бир марта Лига Кубогида зафар қучган.
 
Ўтган йиллар мобайнида “Ал Жазира” сафида бир нечта футболчилар тўп тепишган.
 
Яъни 1995 йил ФИФА талқинига кўра “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилган Жорж Веа 2001-2003 йилларда “Ал Жазира”да фаолият олиб борган ва жамоага сардорлик қилган.
 
Шунингдек, Мирко Вучинич, Рикардо Оливейра, Лассана Диарра каби футболчилар ҳам ўз вақтида шу жамоада ўйнашган.
 
“Ал Жазира” БААда энг яхши футбол мактабига эга клублар сирасига киради.
 
Бу жамоадан Али Мабхут каби машҳур футболчининг етишиб чиқишиёқ кўп нарсадан дарак беради.
 
2015 йилги Осиё Кубогида энг кўп гол урган ҳужумчи ўтган 20 йил ичида БАА терма жамоасининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди.
 
Ўтган мавсум у “Ал Жазира” таркибида 33 та гол уришга муваффақ бўлди.
 
Бундан ташқари, Сардор Рашидов ҳам мазкур клуб таркибида фаолият юритмоқда.
 
Демак, уни ҳам ҳаяжонли дамлар кутиб турибди дея оламиз.
 
Жамоа бош мураббийи эса таниқли мутахассислардан бири Хенк тен Кате.
 
Албатта, кўпчилик ўзбекистонлик мухлислар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Сардор Рашидов сабаб “Ал Жазира”га мухлислик қилишлари табиий ҳол.
 
Шу ўринда таҳриятимиз номидан Сардор Рашидов ва унинг жамоасига омад тилаб қоламиз!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сардор Рашидов Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ал Жазира БАА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!