2017 йил бошидан буён Минеральные Воды божхона хизмати ходимлари томонидан 24 та маъмурий қоидабузарлик ҳолати аниқланган.
Махсус техник ускуналар орқали текширув жараёнида Тошкент-Минаральные Воды рейси билан учиб келган ўзбекистонлик фуқаронинг юки орасида шубҳали сумка топилди. Экспертлар уни текширишганида, пакет ичида оғирлиги 3,5 кг келадиган ўткир ҳидли ва тўқ яшил рангдаги модда, яъни носвой борлиги аниқланди.
Ҳудди шу рейс билан учиб келган йўловчилар билан боғлиқ 4 та шундай ҳолат қайд этилди. Улар умумий ҳисобда деярли 10 кг келадиган тақиқланган моддани божхона орқали олиб ўтмоқчи бўлишган.
Қонун бўйича, Россия ҳудудига 250 грамм қадоқланган тамаки маҳсулотларини олиб кириш мумкин. Жорий йил бошидан буён, Минаральные Воды божхона хизмати ходимлари томонидан 24 та маъмурий қоидабузарлик ҳолати аниқланган. Шу вақтгача қўлга олинган 17 кг носвой йўқ қилинади, уларнинг эгалари эса жаримага тортилади.