...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик дзюдочи жаҳон чемпионатида совриндор бўлди


09:35, 15.08.2017 Спорт
 1 736

Мақсуд полвон финалда бразилиялик Дэ Оливера Алдига қарши гиламга тушди.

Чилининг Сантьяго шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида дунёнинг олтмишга яқин давлатидан тўрт юздан ортиқ дзюдочи ғолиблик учун куч синашди.
 
50 килограммгача бўлган дзюдочилар баҳсида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Мақсуд Очилов дастлабки даврада австралиялик Кин Стюартни, иккинчи даврада венгриялик Ксанад Фечкони, финал йўлланмаси учун ўтказилган жангда туркиялик Абдулазиз Карани мағлубиятга учратди.
 
Мақсуд полвон финалда бразилиялик Дэ Оливера Алдига қарши гиламга тушди ва кумуш медални қўлга киритди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мақсуд Очилов Дзюдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!