
10 та мамлакатнинг ёш билимдонларидан ташкил топган гуруҳлар 9–10 декабр куни бўлиб ўтадиган “Халқлар дўстлиги” кубоги ўйинларига Россиянинг Дубна шаҳрига ташриф буюрадилар.
Турнирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Молдавия, Латвия, Литва, Молдавия, Россия, Украина ва Эстония каби мамлакатлардан вакиллар бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
Ўйинчиларнинг ёши ўттиздан ошмаслиги лозим. Аввалроқ саралаш ўйинлари 16 мамлакатнинг 90 та шаҳри қамровида ўтказилган эди.
Иштирокчилар орасида “Биллув бойўғли” совриндори Борис Белозеров бошчилигидаги гуруҳ ҳам бор. Телеклубнинг яна бир мукофоти — совриндори Равшан Аскеров беллашувларнинг асосий баҳоловчиси бўлиб иштирок этмоқда.
“Халқлар дўстлиги” кубоги ҳар йили турли мамлакатларда ўтказилиши анъанага айланган.
Эслатиб ўтамиз, илк бора бу каби ўйин 2004 йил Боку шаҳрида ўтказилган.