Wake Forest университетида ўзбекистонлик Алан Гажиев тахсил олмоқда.
Ушбу жамоа таркибида ўзбекистонлик Алан Гажиев Оқ уйда меҳмон бўлди. Бу ҳақда Winston-Salem Journal нашри хабар берди.
АҚШ раҳбари талабалар спорти миллий уюшмасининг нуфузли турнирида қозонган ғалабаси билан спортчиларни шахсан табриклашни хоҳлаб шундай ташкилотчиликни амалга оширган.
Трамп 20 дақиқа давомида жамоанинг ҳар бир аъзоси билан суҳбатлашиб, уларни муваффақият билан табриклади ва улар қозонган натижа буюк эканлигини эътироф этди.
Маълумот учун, Wake Forest университети жамоасидаги ягона ўзбекистонлик вакил – Алан Гажиев 1996 йилда Тошкентда туғилган. 8 ёшдан бери теннис билан шуғулланади. 14 ёшида Барселонага Sanchez-Casal академиясида теннис сирларини ўрганиш учун жўнаб кетганди.
Унинг АҚШдаги жамоадошлари орасида Хорватия, Кипр, Германия, Тунис, Исроил ёшлари ҳам ўрин эгаллаган.