“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ўз фаолиятнини кенгайтирмоқда.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Qalampir.uz”га маълум қилишча, парвозлар Тошкент ва Наманган шаҳридан Россиянинг Хабаровск, Владивосток ва Жанубий Саҳалин ўлкаларига тўғридан-тўғри амалга оширилади.
Авиақатновлар Тошкент шаҳридан Узоқ Шарқ ўлкаларига ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба, Наманган шаҳридан эса душанба кунлари амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу йўналишларда тез-тез парвоз қилувчи йўловчиларга парвоз доирасидаги бориш-қайтиш чипталари учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг қўшимча бонуслари берилади.