Толиблар томонидан 28 январь куни портлатилган электр линияси қайтадан тикланмоқда.
Афғонистон расмийларидан бирининг хабар беришича, Қобулга Ўзбекистондан келадиган электр энергиясининг линияси яқин кунларда қайта тикланади. Бу ҳақда Fox News ёзмоқда.
Афғанистон электр бошқармаси вакили, Вахидулло Таухидийнинг берган маълумотларига кўра, мамлакат шимолидаги Боғлон вилояти ҳукумат кучлари томонидан толиблардан тозаланди. Электр энергияси кабеллари 28 январь куни айнан шу вилоятда портлатилган эди.
Электр бошқармаси вакилининг айтишича, электр кабелларининг бир қисми тикланди, қолган қисми эса беш кун ичида тўғирланади.
Сал кам беш миллион аҳоли яшовчи Қобул ўтган 28 январдан буён электр энергияси таъминотисиз қолган.
Маълумот ўрнида, толиблар ҳукумат билан 15 йилдан бери урушиб келмоқда. 2014 йилдан кейин АҚШ бошчилигидаги халқаро контингент сони қисқартирилгандан сўнг, Афғонистоннинг Марказий Осиёга чегара шимолий ҳудудларида толибларнинг ҳаракати фаоллашган.

Руслан Сулаймонов