Портлаш Покистоннинг Жанубий Вазиристон туманида рўй берди.
Портлаш натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Қўпорувчилик ҳаракати 19 февраль куни тунда, мактабда ҳеч ким йўқ пайтида амалга оширилган. Портлаш бўйича жавобгарликни “Теҳрик ва толибон Покистон” экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди.
Бу туманда террорчилар томонидан бундай ҳаракатлар тез-тез амалга оширилади. Жангарилар дунёвий таълимни ўз тушунчаларига зид деб ҳисоблайдилар.
Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин ҳам экстремистлар томонидан Бача Хон университетига уюштирилган ҳужум оқибатида йигирма нафар одам ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланган эди.
Маълумот ўрнида, Покистон толиблари мамлакатда мавжуд ҳукуматни ағдариш учун курашмоқда. Мазкур гуруҳ Афғонистон толиблари билан яқин муносабатларни олиб боради.