...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Кореядан сўнг Жанубий Корея ҳам "жазава"га тушди


16:26, 20.02.2016 Олам
 5 037

Шимолий Кореянинг ядро синовларидан сўнг, Жанубий Кореянинг бир қатор сиёсатчилари Ядро дастури устида ишлаш ташаббуси билан чиқдилар.

Шимолий Кореянинг ядро синовлари ва сунъий йўлдош учирганидан сўнг, Жанубий Кореянинг баъзи консерваторлари ўз мамлакатларининг ядро қуролига эга бўлиш стратегиясини қўллаб чиқдилар. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе партиясининг бир қанча аъзолари ядро дастури устида иш бошлашни таклиф қилмоқда.

Жанубий кореяликлар орасида ядро суверенитетига эга бўлиш истаги мавжуд, чунки уларнинг кўпчилиги АҚШнинг мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини ўз бўйнига олгани ва Хитойнинг Шимолий Корея ядро дастурини тўхтатиш учун берган ваьдасига ишонмайди.

Шимолий Кореянинг 2013 йил учинчи ядро синовидан сўнг Сеулнинг Асан сиёсий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган сўровида иштирок этганларнинг 66,5 фоизи Жанубий Кореянинг ядро дастури устида ишлашини ёқлаб овоз берган. Пхеняннинг шу йил 6 январда ўтказган ядро синовидан сўнг, бу ташаббус тарафдорлари бир оз камайиб, 54 фоизни ташкил этди.

Жанубий Кореянинг расмийлари ва таҳлилчиларининг фикрича, агар мамлакат ядро дастури устида ишлаш йўлидан кетса, бу унга жуда қимматга тушади. Жанубий Корея Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасини тарк этса, унинг экспортга йўналтрилган иқтисодиёти халқаро санкциялар киритилиши натижасида қийин аҳволга тушиб қолиши эҳтимоли бор. Бундан ташқари, Корея ярим оролида қуролланиш пойгаси авж олиши мумкин.

Брукингс институтининг Шарқий Осиё сиёсий тадқиқотлар маркази катта илмий ходими Жонатан Д. Поллакнинг айтишича, агар Сеул ядро дастури устида ишлашни бошласа, бу Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги иттифоққа жиддий зарба бериши мумкин.

Маълумот ўрнида, “совуқ уруш” даврида АҚШ ва собиқ Иттифоқ давлатларининг олиб борган қарама-қарши сиёсати натижасида Корея ярим ороли 1948 йил икки давлат – Жанубий ва Шимолийга бўлиниб кетади. 1950-53 йилларда Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида уруш бўлиб ўтади. Шундан сўнг, икки давлат ўртасидаги алоқалар ёмонлашиб кетган. Муносабатлардаги кескинлик ҳалигача давом этмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея Ядро синовлари Сунъий йўлдош Совуқ уруш АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!