...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондан қадимий тангаларни олиб чиқмоқчи бўлган шахсларнинг кирдикори фош этилди


14:33, 06.06.2018 Жамият
 2 654

Термиз аэропортида Санкт Петербургга парвози олдидан фуқаро божхона ходимларининг диққатини тортади.

Сурхондарёда қадимий тангаларни яширинча олиб чиқиб кетмоқчи бўлган икки нафар шахс аниқланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумки, Давлат божхона қўмитаси республикада қонун ҳужжатларига мувофиқ маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ тарихий тангалар маданий бойликлар тоифасига киради. 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилиши мумкин эмас.
 
Сурхондарё вилоятида мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, тарихий аҳамиятга эга тангаларни божхона чегарасидан олиб чиқишга бўлган уринишлар фош қилинди.
 
3 июнь куни Термиз аэропортида Санкт Петербургга парвози олдидан фуқаро С.М. яшил йўлакдан ўтаётган вақтда божхона ходимларининг диққатини тортади. Унга тегишли багаж кўздан кечирилганида, ушбу шахс   ҳар бирининг қадимийлиги 50 йилдан ошган ва турли ўлчамдаги 4 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.
 
Худди шу рейс билан учиб кетаётган яна бир фуқаро Ю.М. ҳам 28 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқиш учун яшил йўлакни танлаган пайтда, тўхтатиб қолинган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом этмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сурхондарё танга 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар