...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги мактаблар 1 январгача мактаб автобуслари билан таъминланади


17:42, 04.11.2018 Жамият
 15 757

Мактаблар автобуслар билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хабарингиз бор, 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда мактаблар биноси, уларнинг моддий-техник базаси ҳолатига ҳам эътибор қаратилди.
 
Мактабларда 11 йиллик тизимга ўтилгач, ўқувчилар сони 1 миллионга ортган. Бугунги кунда 138 та мактаб филиали ўз биносига эга эмас, 55 та филиалда ўқувчилар сони меъёридан юқори.


 
Инвестиция дастури доирасида 35 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш керак. 5 мингдан зиёд физика, кимё ва биология ўқув-лаборатория жиҳозлари, 43 минг тўплам ўқув мебели зарур.
 
Шавкат Мирзиёев белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини таъкидлади.
 
Ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Айюб Мустафо

Теглар:мактаб автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар