...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги энг нуфузли идоралардан бирининг ходимлари энди пиёда юради


16:23, 28.02.2018 Жамият
 21 481

Гуруҳга Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи раҳбар этиб белгиланди.

Хабар қилинганидек, кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспортни ошириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда энди соҳадаги ишларни ташкил этиш ва назорат қилишнинг бутунлай янги тизими жорий этилиши қайд этилди. Экспортни ташкил этиш ва мониторинг қилишга Бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов ва Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Эркабой Таджиев раҳбарлигидаги гуруҳ жавоб беради. Жойларда экспорт билан шахсан вилоят ҳокими ва вилоят прокурорларининг биринчи ўринбосарлари шуғулланади.
 


Импортни қисқартириш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш бўйича республика Ишчи гуруҳи ҳам тузилиб, унга Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи раҳбар этиб белгиланди. Худди шундай ишчи гуруҳлар ҳудудларда ҳам ташкил этилади ва уларга ҳудудий департамент бошлиқлари раҳбарлик қилади.
 
Департаментнинг вазифалари бугунги кун талаблари, импорт ва экспорт масалаларини тартибга солиш нуқтаи назаридан тубдан ўзгартирилади. Департамент мамлакатимиздан валюта мақсадсиз чиқиб кетишининг олдини олиш, импортни қисқартириш, унинг ўрнини босадиган маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиши зарурлиги таъкидланди.
 
Бу ишчи гуруҳлар жойларда пиёда юриб, экспортчиларни ўзига чақиртириб эмас, уларга экспорт ҳажмини ошириши учун реал ёрдам бериши, маҳсулот экспорт қилаётганларга "яшил коридор" қилиб бериши лозим, деди Шавкат Мирзиёев. Шу билан бирга, улар импортни мунтазам таҳлил қилиб, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмак бериши зарур. Вазирлар ва тармоқлар раҳбарлари ҳам ўз фаолиятини худди шу тартибда ташкил этади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев экспорт импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар