Ўтган 50 йил мобайнида «Мурунтов» конидан 1,5 миллиард куб метрдан кўпроқ тоғ жинслари қазиб олинган.
Лойиҳалар орасида «Мурунтов» кони маъданларини ўзлаштиришнинг бешинчи навбатига ўтиш энг муҳимларидан бири ҳисобланади.
Хабар қилинишича, яқинда Навоий кон-металлургия комбинатининг Қизилқум кенгликларидаги энг йирик кони – “Мурунтов”нинг 570-горизонтида илк портлатиш ишлари амалга оширилган.
«Ўтган 50 йил мобайнида «Мурунтов» конидан 1,5 миллиард куб метрдан кўпроқ тоғ жинслари қазиб олинди. Янги навбатнинг ўзлаштирилиши конда иш унумдорлигини икки баравар ошириш имконини беришдан ташқари «Мурунтов» олтини яна 50 йил Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилишини кафолатлайди», дея маълум қилган кон бошлиғи С.Лунин.
Айни вақтда чуқурлиги 565 метрга этган кондан йилига 38,5 миллион тонна маъдан қазиб олинаётган бўлса, 2026 йилда лойиҳа қувватига эришилиши ёки бу кўрсаткич 50 миллион тоннага етказилиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида «Мурунтов» кони тарихида илк бор 240 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган 6 та “БелАЗ” русумли автоағдарғич харид қилинган.