...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Махфий хизмати Ўзбекистон билан нега ҳамкорлик қилмоқчи?


12:55, 16.03.2018 Жамият
 5 975

Махфий хизмат вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Кеча, 15 март куни АҚШ Махфий хизмати трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан шартнома имзолади.
 
АҚШ Махфий хизмати вакили Дениз Фейднер ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи Акмалхўжа Мавлонов ушбу меморандумни ратификация қилган.
 
Меморандумда молиявий суриштирувлар ҳақида маълумот алмашиш, валюта жиноятлари соҳасида тажриба ва техник ишланмалар алмашинувини, шунингдек, ишчи гуруҳлар учрашуви ёки томонларни қизиқтирган бошқа йиғилишлар ўтказишни назарда тутиши белгиланган.
 
“Валюта ва молиявий жиноятлар – мураккаблик даражаси ошиб бораётган глобал таҳдид саналади. Бундай жиноятлар учун кучли тўсиқ трансмиллий жиноий ташкилотлар билан курашишнинг асосий усули саналади. Махфий хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бир-бирига ёрдам бериши жуда муҳим, шунинг учун биз Ўзбекистонда Бош прокуратура билан яқиндан ҳамкорлик қилишни истаймиз”, деди Дениз Фейднер.
 
Дениз Фейднер томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хавфсизлик бўйича Минтақавий офиси ҳам Меморандумга эришиш учун ёрдам кўрсатгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.
 
“Ушбу меморандум АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси асосий мақсадларидан бири - АҚШнинг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлигини трансмиллий жиноий ташкилотлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида кучайтиришга ёрдам беради”, дея айтиб ўтган АҚШ элчихонасининг Минтақавий ҳавфсизлик бўйича офиси вакили.
Икром Раҳмон

Теглар:АҚШ Махфий хизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар