...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Насриддин Афанди” фестивали ўтказилади


15:36, 31.03.2018 Жамият
 4 291

Шунга ўхшаш фестивал бундан бир неча кун аввал, Наманганда ташкил этилган эди.

Эртага, 1 апрель куни Бухорода “Насриддин Афанди” ва “Шарқона таомлар” фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Хабарда айтилишича, 1 апрель ҳазил куни муносабати билан Бухоро шаҳрининг тарихий жойларида соат 9:00 дан бошлаб фестиваллар бошланади.
 
Ушбу тадбирларга барча қизиқувчилар таклиф қилинган.


 
Шунга ўхшаш фестивал бундан бир неча кун аввал, Наманганда ташкил этилган эди. Вилоятда ўтказилган Сумалак сайлида дошқозонда 5 тонналик сумалак тайёрланди.
 
Дарвоқе, Google’дан Бухорони ахтарганмисиз? Қидирб кўринг, ундан албатта Насриддин Афандининг ҳайкали суратини топасиз. Ҳайкал эса Бухоронинг Лаби ҳовузига жойлаштирилган. 
Икром Раҳмон

Теглар:Насриддин Афанди Шарқона таомлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар