Шарқ халқларининг кулгу ва ҳажв устаси хўжа Насриддин ҳақидаги латифалар ўзбек халқининг маънавий мулкидир
Кеча, 1 апрель куни Бухоронинг тарихий қисмларида мазкур фестиваллар халқ иштирокидаги сайлларга айланиб кетди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
Шарқ халқларининг кулгу ва ҳажв устаси хўжа Насриддин ҳақидаги латифалар ўзбек халқининг маънавий мулкидир. Унинг рамзий ҳайкали ҳам кўҳна Бухоронинг марказидаги Лаби ҳовуз қирғоғига ўрнатилган.
Таъкидланишича, мазкур фестиваллар Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар итифоқи, Бухоро шаҳридаги Ўзбек-Япон маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Маълум қилинишича, фестиваллар шаҳардаги Лаби ҳовуздан бошлаб, хон Аркига қадар масофада санъаткорлар, ҳунармандлар, қатнашчилар ва савдо-кўнгилочар ярмаркалари ташкиллаштирилган.
Тадбир давомида Япония, Туркия ва бошқа давлатлардан келаган меҳмонлар ҳамда сайлга чиққан маҳаллий аҳоли эътиборига Афанди оғзаки ижодига мансуб саҳналаштирилган театр намойиш этилди.
Байрам сайлига йиғилганлар учун ҳаво шаридаги парвоз намойиш этилди. Шунингдек, қўмита худди мана шу каби тадбирлар кейинги йилда ҳам катта доираларда нишонланишини маълум қилди.