...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев полигонда!


15:26, 31.03.2018 Жамият
 6 145

Президент панорамали электрон ўқ отиш тренажёри, аскарлар ётоқхонаси, машқ ва саф майдончаларини кўздан кечирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ободонлаштириш ишлари ва белгиланган чора-тадбирлар ижроси билан танишиш мақсадида кеча, 30 март куни Жиззах вилоятига ташриф буюрганини маълум қилган эдик.
 
Президент Жиззах вилоятига ташрифининг иккинчи кунида “Фориш” тоғ-дала полигонини бориб кўрди. 


 
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ҳарбий хизматчиларнинг яшаши, жанговар ўқув машғулотлари ўтказиши учун яратилган шароитлар билан танишди.
 
Панорамали электрон ўқ отиш тренажёри, аскарлар ётоқхонаси, машқ ва саф майдончаларини кўздан кечирди. 
 
Шавкат Мирзиёев бу ерни намунавий полигонга айлантириш, янги концепция ишлаб чиқиб, мамлакатдаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди.


 
“Полигонлар ҳарбий хизматчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш билан бирга ғояга хизмат қилиши зарур. Бу ер ифтихор, ғурур, куч, билим маскани бўлиши керак”, деди Мирзиёев. 
 
“Фориш” полигони майдони текислик, мураккаб тоғ ва қоялардан иборат. Бу ерда ўтказилаётган тайёргарлик машғулотлари батальон тактик гуруҳларнинг тоғ ва чўл ҳудудларида, фавқулодда ўзгарувчан вазиятларда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида топшириқларни тўла бажаришга ўргатади.


 
Жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва тактик ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилади.
 
Президент ташрифи чоғида 25 хил ўқув-машғулот машқлари намойиш этилди. 
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳарбий анжомлар ва аскарларнинг сафар таомларини ҳам кўздан кечирди.



























Икром Раҳмон

Теглар:полигон Фориш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар