...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пермда робот синов полигонидан қочиб кетди


14:05, 15.06.2016 Технология
 3 393

Энди полигон автомобиль йўлларидан узоқроқдаги ҳудудга кўчирилади.

Кеча, 14 июнь куни Пермдаги синов тест полигонидан автомотик ҳаракат алгоритмлари тестдан ўтказилаётган проморобот қочиб кетишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Planet-today.ru” нашри хабар бермоқда.

Пермдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланаётган машина ҳайдовчилари, йўловчилар шаҳар бўйлаб мустақил равишда юриб кетаётган роботни кўриб, ҳайрон қолишган бўлса, ажаб эмас.

Гап шундаки, полигонга кирган муҳандис ташқи эшикларни ёпишни унутиб қўйган. Шу сабабли автомотик ҳаракат алгоритмлари тестдан ўтказилаётган проморобот ҳеч бир қийинчиликсиз полигон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетган.

“Проморобот полигондан 50 метр масофада қуввати тугагач, тўхтаб қолган. У ҳаракат ҳавфсизлиги қоидаларини бузиб, машиналар ўтиш жойларидан ҳаракатлангани сабабли воқеа жойига йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари етиб келган. Полигон дарвозаларини ёпишни унатган муҳандис тушунтириш хати ёзган. Эндиликда полигонни автомобиль йўлларидан узоқроқ ҳудудга кўчиришга тўғри келади”, дейди “Проморобот” компанияси асосчиси Олег Кивокурцев.

Теглар:Проморобот Полигон Тест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!