...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилиши тасдиқланди


09:43, 24.05.2018 Жамият
 5 993

Йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Эндиликда Республиканинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси мунтазам равишда ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тасдиқланди.
 
Концепция қуйидагиларни назарда тутади:
 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш;
 
йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, йўллар сифатини яхшилаш, транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитлар яратиш
 
йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг ҳуқуқий маданиятини ва зарур малакасини ошириш, интизомини мустаҳкамлаш.
 
Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.
 
Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифаси этиб, шу жумладан йўл ҳаракати қоидалари, соҳада хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини тизимли асосда ўрганиш ҳисобланади.
 
Эндиликда:
 
ҳар ҳафтада жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” ўтказилади, унинг доирасида йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади;
 
автотранспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишга, унинг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга оммавий чақиришга йўналтирилган “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси мунтазам асосда республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилади.
 
Пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларида ўрнатилган видеорегистраторларидан олинадиган видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизими жорий этилади, бунда шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.
 
Бундан ташқари, қарор билан жами 74 та, шу жумладан 31 та йўл-патруль хизмати стационар постлари, 43 та  патруль-пост хизмати постлари (блок-постлар ва тўсиқ постлар) нинг фаолияти тугатилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Автомобилсиз кун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар