...
МЕНЮ
ONLINE TV

22 сентябрь жаҳонда “Автомобилсиз кун” нишонланди


21:34, 22.09.2016 Технология
 3 996

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш асосий мақсад бўлган бу кун дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланади.

22  сентябрь куни дунёнинг бир неча мамлакатида “Автомобилсиз кун” нишонланди. Бундай кунни ўтказишдан мақсад атроф-муҳитни зарарли газлардан ҳимоя қилишдир. 
 
Испаниянинг Мадрид ва Барселона шаҳарлари ҳам бу акцияга қўшилишганди. Аниқроғи, шаҳар мэрлари бир кун автомашиналардан воз кечишга қарор қилиб, аҳолидан шахсий автоуловларини уйда қолдиришни илтимос қилганди. Шу куни жамоат транспортлари эса аҳолига бепул хизмат кўрсатиши белгиланди.
 
Ижтимоий тармоқларда мазкур шаҳарда яшовчи аҳолининг турли хабарлари шаҳар ҳокимларининг режаси амалга ошмаганини тасдиқламоқда. Мадрид ва Барселонада бир қатор кўча ва йўлларнинг вақтинчалик ёпилиши натижасида одатда бемалол ҳаракатланиш мумкин бўлган йўлларда автомобиль тирбандлиги юзага келди.
 
Бу ҳолатдан норози бўлган аҳоли “Мадридда нима бўлмоқда? Туганмас тирбандлик”, “Автомобилсиз кун? Жуда кулгили. Мадрид уйғонди”, “Автомобилсиз кун энг тирбанд кун бўлди”, дея изоҳлар қолдириб, турли фотосуратлар ҳам юклашган. Барселонада ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда.
 
Ҳар йили 22 сентябрь куни ўтказиладиган “Автомобилсиз кун” илк бора 1973 йилда Швейцарияда нишонланганди. Ўшанда мамлакат раҳбарлари ёқилғи танқислиги туфайли аҳолидан 4 кун автомашиналардан воз кечишни илтимос қилишган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Автомобилсиз кун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!