Яҳудийларнинг Бухородаги турмуш тарзи ҳақида батафсил тўхталган.
АҚШ ва дунёдаги энг машҳур журнал “The New York Times” журналисти Эндрю Хиггинс Ўзбекистондаги яҳудийлар ва уларнинг турмуш тарзи, тарихи ҳақида мақолани эълон қилди.
Муаллиф мақоласида Бухорода иккита синагога, иврит тилидан сабоқ берадиган бошланғич мактаб, Яҳудийлар маданияти уюшмаси ҳамда 10 минг нафар яҳудий сўнгги макон топган қабристон мавжудлигини қайд этади.
Шунингдек, журналист Бухоро ундаги ижтимоий ҳаётда яҳудийларнинг ўрни ҳақида қуйидагиларни баён қилган:
“Бебаҳо ислом анъаналарига хос меъморий ёдгорликлари билан дунёга танилган Бухорода яҳудий миллати вакиллари ҳозирга қадар маҳаллий аҳоли билан ўзаро тинч ва ҳамжиҳатликда истиқомат қилиб келмоқда”.
Мақолада муаллиф Ўзбекистон жамиятида бошқа миллат вакилларига бўлган муносабатга алоҳида тўталган:
“Бухородан дунёнинг бошқа мамлакатларига “яҳудийларнинг кўчиши” 1970-йилларда кучайди. 1990-йилларга келиб эса Собиқ Иттифоқ парчаланиб кетгач, яҳудийлар, руслар ва бошқа миллат вакилларининг Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилгани миллатчилик ва мусулмон экстремизмининг тобора ёйилиб кетиши мумкинлиги ҳақида муҳокамалар пайдо бўлади.
Бироқ бундай бўлмади. Ҳатто бугунги кунда республикадан кетишга ҳозирлик кўраётганлар Исроил ва Европанинг бошқа кўпгина давлатларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда барча миллат вакиллари ҳеч қандай келишмовчиликларсиз, ёнма-ён яшашмоқда”.
Мақолада Бухорода истиқомат қилувчи яҳудий аёл Л.Киматованинг қуйидаги сўзлари ҳам келтирилади:
“Мен бу ерда ҳеч қачон антисемитизмни ҳис этмаганман. Менинг турмуш ўртоғим ҳам болаларим ҳам мана шу шаҳарнинг тор кўчалари бўйлаб бемалол, ўз уйидек юришади, иш ва ўқишларга боришади”.
Бундан ташқари, муаллиф бугунги кунда Ўзбекистондаги ўзгаришларни ижобий баҳолаган ва бу борада ўзининг фикрларини айтиб ўтган:
“Бир вақтлар ватанини тарк этган яҳудийларнинг яна ўзлари учун қадрдон бўлган масканларига қайтиб, бемалол зиёрат қилишлари учун келишига шароитлар яратилмоқда. Расмий Тошкент мана шундай эмигрантларнинг келиб-кетиши учун Исроилга визасиз кириш шароитини яратди”.
Шу ўринда “The New York Times” Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг “яҳудийлар ҳамиша ўзбек жамиятининг ажралмас қисми бўлган”, деган сўзларидан иқтибос келтиради.
Мақолада муаллиф ўзининг Бухоро яҳудийлари ҳамжамияти президенти А.Исҳоқов билан бўлиб ўтган суҳбати ҳақида ҳам ҳикоя қилган.
Исҳоқовга чет элдаги миллатдошлари ҳар доим уни ўша ёқларда яшашга чақиришганини таъкидлаган. Шунда ҳамжамият президенти Бухоро унинг она шаҳри экани, бу ерда мусулмонлар билан биргаликда тотув яшаётгани ва бу мамлакатга керак эканлигини айтиб ўтган.

Икром Раҳмон