...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги федерация очилаётгани ҳақидаги хабарлар тасдиғини топмади


14:34, 08.03.2018 Спорт
 2 761

Кеча бир нечта интернет сайтларда Ўзбекистонда янги ММА федерациясига асос солинганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кеча, 7 март куни “UzNews” ва “Новости Узбекистана” нашрлари Ўзбекистонда янги ММА (аралаш қоидалар жанги) федерациясига асос солинганлиги ҳақида хабарларни тарқатишган эди.
 
Аммо ушбу хабарлар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан рад этилди. Аниқроғи, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистонда янги тузилган ушбу федерацияни тан олмаслигини расман маълум қилди.
 
“Кеча спортга оид интернет сайтларда Ўзбекистонда янги ММА (аралаш қоидалар жанги) федерациясига асос солинганлиги ҳақида хабар қилинганди.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси шуни маълум қиладики, ушбу федерация тузилиши олдидан на Миллий олимпия қўмитаси, на Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабардор қилинган. Қолаверса, бу федерация айни пайтда юридик жиҳатдан хеч қандай кучга эга эмас.
 
Шу сабабли ҳам, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистонда янги тузилган ушбу федерацияни тан олмаслигини расман маълум қилади”, дейилади МОҚ хабарида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ММА аралаш қоидалар жанги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!