Ан-26 ҳарбий самолёти Сурияда ҳалокатга учраган эди.
Аввалроқ, Россиянинг Ан-26 ҳарбий самолёти Суриянинг Хмеймим авиабазасига 500 метр масофа қолганда қулаб тушгани оқибатида самолёт бортидаги 39 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилган эдик.
Кеча, 7 март куни Суриядаги “Жайш ал-Ислом” террорчилик гуруҳи Ан-26 ҳарбий самолётининг ҳалокатга учраши бўйича масъулиятни ўз бўйнига олди. Бу ҳақда Ливаннинг “Аd-Diyar” нашрига таяниб, “gazeta.ru” хабар қилди.
Жангариларнинг сўзларига қараганда, улар самолёт қўнишни амалга ошираётган вақтида уни пулемётлардан ўққа тутган.
Шунингдек, улар ушбу ҳужум Россия ҳукуматининг Шарқий Ғутадаги операциясига жавоб ҳисобланишини таъкидлаган.

Икром Раҳмон