...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондон йиғлади, Туринда эса ўзгача футбол байрами


14:10, 08.03.2018 Спорт
 1 967

3 дақиқа ичида иккита гол ва шу билан туринликлар кейинги босқич масаласини ҳал этишди.

Бугун, 8 март куни Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Ювентус” учрашуви бўлиб ўтди.
 
Аммо “Уэмбли” стадионида “Ювентус”ни қабул қилган “Тоттенхэм” 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди.


 
Учрашув бошидан назорат мезбонлар остида кечаётгандек эди ва бу гол билан ҳам тасдиқланди. Аниқроғи, учрашувнинг 31-дақиқасида “шпорлар” ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.
 
Аммо иккинчи бўлимда барчаси ўзгарди. Еврокубокларда рақибидан анча тажрибали бўлган туринликлар керакли паллада ўйинларни кучайтириб, 3 дақиқа ичида иккита гол уришди ва ҳисобни ўзлари учун қулай кўринишга келтиришди.
 
Ўйиннинг қолган қисмида эса асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, якунда ўз мақсадларига эришишди. Маълумот учун, мазкур қарама-қаршиликнинг биринчи ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
 
ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб ўйини.
“Тоттенхэм” - “Ювентус” 1:2.
Голлар: Сон Хён Мин (39) – Игуаин (64), Дибала (67).
 
“Тоттенхэм”: Льорис, Вертонген, Дэвис, Триппьер, Санчес, Эриксен, Дайер (Ламела, 74), Дембеле, Алли (Льоренте, 86), Сон Хён Мин, Кейн.
 
“Ювентус”: Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Бенатия (Лихтштайнер, 61), Кьеллини, Хедира, Матюиди (Асамоа, 60), Пьянич, Дуглас Коста, Дибала, Игуаин (Стураро, 83).
 
Огоҳлантиришлар: Вертонген (28), Алекс Сандро (35), Пьянич (44), Бенатия (49), Кьеллини (53), Алли (56), Дембеле (88).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тоттенхэм Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!