...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аср келишуви: Эронга Ғарб инвесторлари кирмоқда


14:06, 08.03.2018 Олам
 2 295

“Total” санкциялар бекор қилингандан кейин Эронга қайтган биринчи Ғарб нефт-газ компанияси бўлди.

“Аср шартномаси”га эришилди: Теҳронда дунёдаги энг йирик газ конларидан бири Жанубий Форсни ишга тушириш тўғрисида шарнома имзоланди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
У ерда суткасига 50 миллион кубометр газ қазиб чиқариш режалаштирилмоқда.


 
Янги концорциумнинг ярмидан кўп улуши француз компанияси “Total”га, 30 фоизи Хитойнинг “CNPC” компаниясига ва қолган 19,9 фоизи Эроннинг “Petropars” компаниясига тегишли.
 
Инвестиция суммаси 4,8 миллиард АҚШ доллари миқдорида ва сўз 28 кондан фақатгина биттаси ҳақида бормоқда. Келишув бу турдагиларнинг биринчиси, “Total” эса санкциялар бекор қилингандан кейин Эронга қайтган биринчи Ғарб нефт-газ компанияси бўлди.
 
Шу билан бирга, Франциянинг “Reno” компанияси Эронда қўшма корхона очмоқда.
 
Корхона йилига 300 мингта Symbol ва Duster моделидаги автомобилларни ишлаб чиқара олиш қувватига эга бўлади.
 
Француз компанияси Эронда 20 фоиздан улушга эга бир давлат ва бир хусусий компания билан шартнома тузган. Қолган 60 фоизи французларга тегишли бўлади. “Reno” компаниясининг инвестицияси 660 миллион евро миқдорида бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эрон Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!