Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро делегация аъзолари Ўзбекистонда бўлишади.
Халқаро Инсон ҳуқуқлари ташкилоти (Human Rights Watch) тез орада Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини қайта тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, депутат Акмал Саидов маълум қилди.
Депутут сўзларига кўра, ташкилот аъзолари Ўзбекистонга музокаралар ўтказиш учун кейинги ҳафта ташриф буюради.
Шунингдек, Саидов бугунги кунда Ўзбекистон ҳар қандай халқаро ташкилотлар, жумладан, инсон ҳуқуқлари масалаларида конструктив мулоқот учун очиқ эканлигини таъкидлади.
Акмал Саидов ушбу ташкилот фаолиятининг Ўзбекистонда қайта йўлга қўйилиши учун керакли ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзининг ваколатхонасини илк бор Тошкентда 1996 йилда очган эди.
2010 йилда Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Олий Суди томонидан берилган ариза натижасида 2011 йилда Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолияти тугатилган эди.
Халқаро Инсон ҳуқуқлари ташкилоти штаб-квартираси АҚШда жойлашган бўлиб, бугунги кунда 70 ортиқ мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатларни кўзатиб борадиган нодавлат ташкилот ҳисобланади.

Икром Раҳмон