...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги байрам – Ёшлар куни эълон қилинди


17:26, 30.06.2017 Жамият
 9 605

Ёшлар иттифоқининг бюджет маблағи икки баравар оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 30 июнни Ёшлар куни деб эълон қилди. Мазкур таклиф “Камолот” ЁИҲнинг Қурултойида билдирилди ва бир овоздан маъқулланди.
 
Қурултой ҳозиргина ўз ишини якунлади. Айтиш керакки, ёшларга оид давлат сиёсати борасида жуда кўп ўзгаришлар ҳақида гапирилди. Энг муҳими, янги ташкилотга катта ишонч билдирилди.
 
Қурултойда қатнашганларнинг хабар беришича, Ёшлар иттифоқининг бюджет маблағи икки баравар оширилади, яъни 200 млрд сўм бўлади. Бу ўз навбатида Марказий кенгашда яхши кадрлар етишмаслигининг олдини олади. Сабаби, ойлик иш ҳақи ўртача 800 минг сўм, туманларда бинолар етишмайди, хизмат машиналари йўқ, моддий базаси яхши эмаслиги таъкидланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Камолот Қурултой Ёшлар куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар