Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳам вазирлик марказий аппаратида мавжуд бўш ўринлари учун юқори малакали мутахассислар ўртасида танлов эълон қилди.

Танлов қуйидаги бўш ўринлари учун:
- Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи;
- Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
- АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи;
- Давлат хизматлари тизимида АКТ ни жорий қилиш ва очиқ маълумотлар базасини шакллантириш бўлими бошлиғи;
- Бошқарув жараёнини автоматлаштириш ва уларни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги малакали мутахассисларга рақобатбардош иш ҳақи, ижтимоий пакет ва ўзини намоён этиши учун барча шароитлар яратиб берилишини ваъда қилмоқда.
Бўш иш ўринларига талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумот (объективка)ни ва амалга оширган лойиҳалари ҳақидаги қўшимча маълумотларни 2018 йилнинг 10 январига қадар Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйга ёки HR@mitc.uz электрон почтасига юборишлари керак.