Маълумотларга қараганда, мурожаaтлар шахсан вазирнинг ўзи кўриб чиқади.
Эндиликда фуқаролар соғлиқ сақлаш тизими билан боғлиқ саволлар, мурожаатлар, шикоятлар билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқ сақлаш вазири Адҳам Икромовнинг виртуал қабулхонасига “Ssv.uz” расмий веб-сайти, шунингдек, интернет манзилида кўрсатилган электрон почта ёхуд телефон орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумотларга қараганда, мурожаaтлар шахсан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов томонидан кўриб чиқилади, назоратга олинади ва қонун доирасида ҳал этилади.
Мурожаат ва шикоятлар Соғлиқ сақлаш вазирлигининг 1003 рақамли “Ишонч телефони” орқали ҳам қабул қилинади.