Мутасадди ташкилотларга қайта номланган кўчанинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси топширилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши сессияси ўзининг 2017 йил 10 мартдаги қарори билан шаҳарнинг Намуна, Сайқал ва Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан ўтадиган Мустақиллик кўчасининг номини Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан қайта номлаш тўғрисидаги комиссия қарорини тасдиқлади.
Шундай қилиб, Мустақиллик кўчасига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилди. Мутасадди ташкилотларга қайта номланган кўчанинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишда, лотин ёзувида, пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси топширилди.