...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хорижликларга яна бир имконият пайдо бўлди


13:50, 04.08.2018 Жамият
 2 166

Таълим олиш жамоавий ва якка тартибдаги шартномалар ва контрактлар асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон таълим муассасаларида хорижий давлат фуқаролари ҳам таҳсил олишлари мумкин.
 
Бунинг учун, “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган.
 
Қарорга мувофиқ:
 
хорижий фуқароларни Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари, шунингдек жамоавий ва якка тартибдаги шартномалар ва контрактлар асосида амалга оширилади;
 
хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш умумтаълим мактабларида Халқ таълими вазирлиги томонидан, бошқа таълим муассасаларида эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Санжар Жўра

Теглар:Хорижий фуқаролар таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар