...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг қиймати рекорд даражада пастлади


13:37, 07.05.2018 Жамият
 14 068

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 7 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8059,24 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 8,96 тийинга арзонлади.
 
1 Евро 146,26 сўмга арзонлаб, 9638,85 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли 98 тийинга арзонлаб, 128,73 тийинни ташкил этди.
 
Шунингдек, Қозоғистон тенгеси 22 тийинга арзонлади ва 24,42 сўмни ташкил этмоқда.
 
1 Қирғизистон соми 32 тийинга арзонлаб, 116,94 сўмни, 1 Тожикистон сомони 8,89 сўмга арзонлаб, 898,81 сўмни ташкил этмоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, хорижий валюталарнинг деярли барчасининг қиймати Ўзбекистонда арзонлади. Фақат Миср фунти ҳамда Грузия ларисининг нархи қимматлади. Эрон риали қийматида ўзгариш кузатилмади.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Доллар курс марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар