...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда туризм бўйича янги институтлар ташкил этилади


23:17, 03.01.2018 Жамият
 2 937

унинг учун бир қатор янги институтлар, жумладан, туризм соҳасида “Миллий PR-марказ”, чет элларда “туризм элчилари” институтлари ташкил этилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Tourism brand Ambassador of Uzbekistan” (Ўзбекистоннинг туризм бўйича элчилари) институтини ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизматидан хабар қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан ички ва ташқи туризмга оид тадбирлар режаси ишлаб чиқиляпти. Шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик бренди ва ҳудудларнинг сайёҳлик суб-брендлари тузилади.
 
Бунинг учун бир қатор янги институтлар, жумладан, туризм соҳасида “Миллий PR-марказ”, чет элларда “туризм элчилари” институтлари ташкил этилади. Туризм элчилари сифатида хорижий мамлакатларда ном қозонган сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доира вакиллари тайинланиши кутиляпти.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг Туркия, Хитой ва Жунубий Кореядаги элчилари билан видеомулоқотда бўлиб, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари фаолиятини қайта кўриб чиқаётганини, ҳар бир элчи ҳар ҳафта Ўзбекистонга энг камида 10 та сайёҳ жўнатиши, инвестиция киритиш билан шуғулланиши кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Теглар:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар