...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан олинди...ми?


18:16, 26.10.2018 Жамият
 3 464

Қўмита раиси жорий йилнинг май ойидан буён фаолият олиб бораётган эди.

Ижтимоий тармоқларда, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Маълумотларга кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев раис вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
 
Ушбу маълумотни тасдиқлаш учун Туризмни ривожлантириш қўмитаси Матбуот хизмати билан боғланганимизда уларда бундай хабар йўқлигини таъкидлашди.


 
Маълумот учун, Бахтиёр Умаров 2018 йил май ойида ушбу лавозимга тайинланган эди. У бош вазир ўринбосарлигига айланган Азиз Абдуҳакимов ўрнини эгалланганди. Умаров бунга қадар Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбари Иброҳим Абдураҳмоновнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бахтиёр Умаров Улуғбек Қосимхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар