Ўзбекистондаги мингга яқин масжидларда таровеҳ номозлари ўқилди.
Кеча, 5 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб мингга яқин масжидларда Рамазон ойининг биринчи кечаси, биринчи таровеҳ намози ҳамда хатми-Қуръон тадбирлари бошланди. Биргина Тошкент шаҳридаги 109 та масжидда 167 нафар мураттаб қорилар иштирокида хатми Қуръон тадбирлари ўтказилмоқда. “Ҳазрати Имом” мажмуасининг ёзги намозгоҳида ҳам таровеҳ намози ўқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмий сайтида
хабар берилди.
“Ҳазрати Имом” мажмуасининг ёзги номозгоҳида ўтказилган таровеҳ номозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, муборак Рамазон ойи билан йиғилганларни муборакбод этди.
Таровеҳ номози ўқиб бўлингач, муфтий бошчилигида номозхонлар юртга тинчлик, фаровонлик, кексаларга умр тилаб, дуо қилишди.