Ҳукумат мобил алоқа тизими яратилади
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинганини хабар берган эдик.
Қарор билан 2018 йил 1 ноябрга қадар синов тариқасида Тошкент шаҳрида қуйидаги тизимлар ишга туширилади:
Қарор билан 2018 йил 1 ноябрга қадар синов тариқасида Тошкент шаҳрида қуйидаги тизимлар ишга туширилади:
- телефон суҳбатлари хавфсизлиги ва назоратини таъминлайдиган ҳукуматнинг мобил алоқа тизими;
- мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа гувоҳномалар (республика ичида) тизими ўрнига ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун ишлатилувчи бошқа маълумотлар мавжуд бўлган идентификация карталари (ID-карталари) тизими;
- транспорт воситалари учун қоғоз ҳужжатларни бекор қилиш, барча тегишли маълумотларни автомобиль эгаларининг ИД-карталарига киритиладиган, амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизими.
Икром Раҳмон