...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҚҚС дунёдаги энг кам солиқлардан бирига айланади


19:42, 28.03.2018 Жамият
 4 003

Барча бизнес субъектлари, шу жумладан йилига 1 миллиард сўмдан ортиқ айланма маблағга эга якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам уни тўлайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси эълон қилинди.
 
Концепция бандларидан бирида қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) ставкасини пасайтириш кўзда тутилган.
 
Унга мувофиқ, ҚҚС ставкасини 20%дан 12%гача пасайтириш таклиф этилмоқда. Бунда уни тўловчилар доираси кенгайтирилади. Барча бизнес субъектлари, шу жумладан йилига 1 миллиард сўмдан ортиқ айланма маблағга эга якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам уни тўлайди. 

Бугунги кунда микрофирмалар ва кичик корхоналар фақат ихтиёрий равишда ҚҚС тўлайдилар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари бундан мустасно.
 
ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш механизмлари соддалаштирилади. Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан чегирилмайдиган харажатлар ва капитал қўйилмалар (асосий воситалар ва номоддий активлар) бўйича бутун «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга киритиш таклиф этилмоқда.
 
Мавжуд тизимда ҚҚСни фақат ҳақиқатда олинган ҳамда ишлаб чиқарилган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича, агар бунда муайян шартларга риоя этилса, ҳисобга киритиш мумкин. Капитал қўйилмалар ва чегирилмайдиган харажатлар бўйича ҚҚС ҳисобга қабул қилинмайди.
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чакана тармоқ орқали сотиладиган бўлса, уни сотиш бўйича оборотларни ҚҚС тўлашдан озод қилиш мўлжалланган.
 
Солиқ қамровини ошириш мақсадида, шу жумладан товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚСни тўлаш бўйича самарасиз имтиёзлар инвентаризациядан ўтказилиб, бекор қилинади.
 
Солиқ кодекси ва бошқа НҲҲларда кўп сонли солиқ тўловчиларга ҚҚСни тўлаш бўйича имтиёзлар берилган, улар тўловдан озод қилинган. Кўпинча улар мақсадсиз тусга эга бўлиб, ҚҚС тўлаш ва ҳисоблаш занжири узилишига олиб келади, дея ёзади Norma ахборот-таҳлилий портали.
Фирдавс БЕК

Теглар:Солиқ ҚҚС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар