...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Qiwi, “Яндекс.Деньги”, WebMoney ва PayPal иш бошлайди


16:38, 06.06.2018 Жамият
 2 755

“Буни жуда кўпчилик, айниқса мамлакатимиз ёшлари кутмоқдалар”, дейди UzCard компанияси директори.

UzCard компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдираётган PayPal билан музокаралар олиб бормоқда, дея ёзади “Халқ сўзи”.

UzCard компанияси директори Аҳрор Маҳмудовнинг сўзларига кўра, компания аллақачон Qiwi, “Яндекс.Деньги” ва Webmoney пул ўтказиш тизимлари билан келишувга эришиб бўлган.

“Ўйлашимча, тез орада PayPal билан шартнома имзолаймиз. Буни жуда кўпчилик, айниқса мамлакатимиз ёшлари кутмоқдалар. Бундан ташқари Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун ҳам бу тизим орқали тўловларни амалга ошириш осон бўлади. Ишонч билан айтишим мумкинки, яқин бир ой ичида биз тўртта сервисдаги ҳамёнларни сўм билан тўлдириш имконини берувчи хизматларни ишга туширамиз”, деган Маҳмудов.

PayPal, Qiwi, “Яндекс.Деньги” ва Webmoney’даги онлайн-ҳамёнларни нақд пул билан, терминаллар ва инфокиосклар орқали, шунингдек, UzCard картасини улаб қўйиш орқали онлайн-режимда ҳам тўлдириш мумкин бўлади. Хизмат ҳақи 1 фоиз атрофида бўлиши айтилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:UzCard PayPal 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар