Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни деб эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни декабрь ойининг иккинчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.
Айнан кузги ҳосилдорликлар сарҳисоби олиниб, келгуси йил баҳорги экинларга тайёргарлик тадбирлари маромига етказилгач, мазкур байрамнинг нишонланиши - унинг санасини белгилашдаги мантиқий ечим бўлган бўлса ажабмас.
Маълумот учун, айни пайтда аграр тармоқда 3,6 миллиондан ортиқ ишчи-хизматчилар фаолият олиб боришмоқда.