...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахc Петербургда қўлга олинди


13:25, 24.04.2017 Олам
 4 919

Қўлга олинган шахс ҳозирча Россия қамоқхонасида қолмоқда.

Ўзбекистон Республикасида қидирувда бўлган киши Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ушланди. Бу ҳақда шаҳарнинг “Gazeta” нашри хабар берди.
 
17 апрель куни кечки соат 18:00 ларда полиция ходимлари шубҳали кўринган хориж фуқаросини қўлга олишади. Аниқланишича, 38 ёшли киши Ўзбекистондан бўлиб, экстремистик гуруҳ ташкилотчиси сифатида федерал қидирувда эди. Бундан ташқари, у чегарани ноқонуний равишда босиб ўтгани туфайли ҳам Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топилган.
 
Санкт-Петербург ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гумонланувчи шахсни қўлга олишгани ҳақида Ўзбекистондаги ҳамкасбларига маълум қилишган. Ҳозирча у Россияда ҳибсда қоладиган бўлди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Дурдона Расулова Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!