...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда пропан газнинг нархи 1 ойда икки баравар қимматлашди


12:48, 02.07.2018 Жамият
 7 296

Республика бўйича ой давомида ушбу маҳсулотнинг нархи ўртача 63,3 фоизга қимматлашди.

Жорий йилнинг июнь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари ичида автомобиллар учун ёқилғи маҳсулотлари сезиларли даражада қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси “Халқ сўзи”га маълум қилди.
 
Унга кўра, аҳоли учун автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари орқали сотилаётган пропан нархининг қимматлашиши асосий турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар гуруҳи индексининг кўтарилишида асосий таъсир омили сифатида қайд этилган.
 
Республика бўйича ой давомида ушбу маҳсулотнинг нархи ўртача 63,3 фоизга қимматлашди. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида унинг нархи 2 баробар ва ундан юқори даражада ҳам қимматлашган (Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари шулар жумласидан).
 
Қўмита маълумотига кўра, биржадаги котировка нархлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида шаклланаётган ҳолатлар пропан нархлари даражасининг сезиларли даражада қимматлашишига ўз таъсирини ўтказган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пропан газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар