...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бекат бекатлигича қолсин” – Тошкент шаҳри бекатларидаги барча дўконлар ёпилади


12:24, 02.07.2018 Жамият
 5 478

Жаҳонгир Ортиқхўжаев яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмаслигини тасдиқлади.

Тошкент шаҳри бекатларидаги барча дўконлар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ёшлар марказида бўлиб ўтган ёшлар учрашувида таъкидлаган.
 
Ортиқхўжаев пойтахт ёшларинининг мамлакатда биринчи марта нишонланаётган байрам – “Ёшлар куни” билан табриклади. Шундан сўнг ёшлар билан мулоқотга киришиб, уларнинг фикрлари, таклифлари, илтимосларини тинглади.
 
Ёшлардан бирининг Тошкентда жойлашган бекатларда ёшлар кутубхонаси, Wi-Fi ҳудудлари ва бошқа имкониятларга эга кичик ёшлар маркази ташкил этиш лойиҳасини тинглар экан, у шундай жавоб қайтарди.
 
“Буни бекатлардан бошқа ерда ташкил этсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки бекат транспортлар ва автобусларнинг тўхташи учун қурилган.
 
Кўпчилик дўкон қурмоқда, натижада машиналар тўхтаб, жамоат транспортлари ҳаракатига халақит беряпти. Яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмайди. Бекат бекатлигича қолади”, деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бекат Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар