...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ўтган ҳафта рўй берган ёнғинларда 2 киши ҳалок бўлди


13:20, 18.05.2016 Жамият
 3 041

Республикамиз ҳудудида жами 127 та ёнғин қайд этилган.

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 127 та ёнғин қайд этилди. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда икки нафар фуқаро тан жароҳати олди, яна икки киши оламдан ўтди. Ушбу ёнғинларда 275 млн сўмдан зиёд қурилиш конструкциялари ва 280 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Ш.Муродовнинг уйида қозондаги пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қўйиб, уни назоратсиз қолдириши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғиндан уйнинг 12 кв метр майдонда шифт қисми ёниб зарарланган ҳамда уй эгасининг турмуш ўртоғи, ўғли ва қизи куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
 
Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи фуқаро Б.Ҳошимовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
 
Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи фуқаро Й.Мақсудовнинг молхонасида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 65 кв метр майдонда ҳамда қўшнисининг молхонасини 20 кв метр майдонда том қисми ва ғамлаб қўйилган хашаклари ёниб зарарланган.

Теглар:Ёнғин ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар