...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Осиё чемпионати бошланди. Бугун Ҳасанбой рингга чиқади


12:39, 01.05.2017 Спорт
 3 046

Кеча, 30 апрель куни пойтахтимизда бокс бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Кеча, 30 апрель куни пойтахтимизда бокс бўйича Осиё чемпионати бошланди. Қитъа чемпионати доирасидаги жанглар “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.
Tурнир 30 апрельдан - 7 майга қадар давом этади.
 
Ўзбекистонликларнинг мазкур мусобақадаги иштирокларини 52 кг вазн тоифасидаги боксчи Жасурбек Латипов ғалаба билан бошлаб берди.У покистонлик Сайид Асифни нокдаун ҳолатига тушириб қўйди ва иккинчи босқичга старт олди. Энди у Қирғизистон вакили Азат Усеналиевга қарши рингга чиқади.
 

Бугун, 1 май куни Ҳасанбой Дўсматов Шри-Ланка терма жамоаси аъзоси Тхиванка Палехага қарши жангга чиқади.

 
Маълумот учун, бугун бўлиб ўтадиган жангларда қуйидаги спортчиларимиз рингга кўтариладилар:
 
Муроджон Аҳмадалиев - Шадлимурат Майдаров (Туркманистон) (-56 кг) соат 12:00 да
Иқболжон Холдоров - Ашиш (Ҳиндистон) (-64 кг) соат 15:00 дан кейин
Ҳасанбой Дўсматов - Тхиванка Паллеха (Шри-Ланка) (-49 кг) - соат 18:00 да
Исроил Мадримов - Қосим Абдуамад (Фаластин) (-75 кг) соат 20:30 дан кейин
Санжар Турсунов - Хеонг Кю Ким (Жанубий Корея) (-91 кг) соат 20:45 дан кейин.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Бокс Осиё чемпионати Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!