...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги масалалари хорижий мутахассислар эътиборини тортди


12:58, 18.10.2017 Жамият
 1 956

Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Тошкентга келишни режалаштирмоқда.

Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир 17–19 октябрь кунлари Тошкентга ташриф буюради, деб хабар беради ташкилотнинг матбуот ҳизмати.
 
Арлем Дезир 19 марта ўтказилаётган “Марказий Осиёда очиқ журналистика” номли Марказий Осиё ОАВ конференциясини очиб бериши хабар қилинмоқда. Ҳар йили ташкил этиладиган тадбирда сўз эркинлиги масалалари муҳокама қилинади.
 
ЕҲҲТнинг хабар беришича, Дезир йирик сиёсатчилар, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари намоёндалари билан учрашиб, Ўзбекистонда ва ЕҲҲТ ҳудудида ОАВ эркинлиги масалалари бўйича суҳбатлашади.
 
Бундан ташқари, конференцияда Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Мўғулистон ОАВ лари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Сўз эркинлиги ЕҲҲТ конференцияси Марказий Осиёда очиқ журналистика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар