...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “сунъий интеллект” бўйича танлов эълон қилинди


12:53, 18.10.2017 Жамият
 2 373

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги танлов эълон қилинди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қуйидаги йўналишларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича танлов эълон қилди. Бу ҳақда Вазирликнинг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Танлов қуйидаги йўналишларда бўлиши айтилган:
 
1. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги телекоммуникация тармоқларни маълумот узатишнинг оптик алоқа тизимлари ёрдамида модернизациялаш.
 
2. “Электрон ҳукумат” тизими ривожланиш даражасини аниқлашга хизмат қилувчи таҳлил методлари, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
 
3. Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш.
 
4. “Сунъий интеллект” методлари ва улардан ахборот хавфсизлигини таъминлашга жорий қилиш.
 
5. Ҳудудларда АКТ ни ривожланишини мониторинг қилувчи ва баҳолайдиган ахборот-таҳлил тизимларини ишлаб чиқиш.
 
6. Рақамли форматда ишлашга мўлжалланган, дециметрли диапазонда ишлайдиган аналог телевизион узаткичларни модернизация қилиш.
 
7. ФМ радиоузатиш ишларида фойдаланиш учун дециметрли диапазонда ишлайдиган аналог телевизион узаткичларни модернизация қилиш.
 
8. Овозли радиоузатишда маъқул ДВБ-Т2 узаткичлари параметрларини танлаш бўйича тадқиқот олиб бориш.
 
Таклифлар ва ўзгартиришлар юзасидан Илмий тадқиқотлар бўлими ҳамда Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамиятининг +998 (71) 238-4389, 236-3734 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкинлиги айтиб ўтилган.
 
Танловга мавзулар юзасидан илмий ишлар лойиҳалари 8 ноябрга қадар тақдим этилиши мумкин.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:АКТ вазирлиги Илмий тадқиқот танлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар