Фармойиш билан тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш мақсадида ишчи комиссия тузилмоқда.
Фармойишда қайд этилишича, юртимизда космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун базавий инфратузилма ҳамда улкан имкониятлар мавжуд.
Аммо, сўнгги йилларда космонавтика соҳасида жиддий тадқиқотлар олиб борилмаган, халқаро ҳамкорлик тўхтатилган, инфратузилма эса ҳозирги кун талабига жавоб бермайди.
Фармойиш билан тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш мақсадида ишчи комиссия тузилмоқда.
Комиссия фазовий ва сунъий йўлдош технологияларини жорий этиш бўйича техник иқтисодий лойиҳаларни комплекс таҳлил қилади, мазкур технологияларни ўзига хос жиҳатларини ўрганади, спутник алоқаси бўйича миллий тизимни яратиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади.