Сунъий йўлдош шу йилнинг учинчи чорагида космосга учирилади.
Россия ўзининг ёнғинларни тасвирга олиш учун мўлжалланган “Канопус-В-ИК” сунъий йўлдоши устида иш олиб бормоқда. Космик аппаратнинг қуриб битказиш шу йил май ойига, уни учириш эса жорий йилнинг йилнинг учинчи чорагига режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, сунъий йўлдошнинг керакли барча техник жиҳозлари апрель ойида тайёр бўлади ва май ойида уни йиғиш ишлари бошланади. Космик аппарат устида синов ўтказишга эса икки ой вақт сарфланади.
Сунъий йўлдош Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан “Союз-2.1а” ракетаси ёрдамида фазога олиб чиқилади.
Сунъий йўлдош ўрмон ёнғинларини тасвирга олади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мақсадлари учун ишлатилади. Бундай космик аппаратларнинг сонини тўрттага етказиш режалаштирилмоқда.

Руслан Сулаймонов