...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда кўчар мулк кредитга таъминот бўладими?


19:51, 11.09.2017 Жамият
 3 181

Ўзбекистонда кўчар мулкни таъминот сифатида қабул қилиш кенгайтирилади.

Ўзбекистон Марказий банки манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан ҳамкорликда кўчар мулкни гаров, лизинг ва бошқа таъминотга тақдим этишни енгиллаштириш учун қонунчилик базасини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқмоқда.
 
Марказий банк Матбуот хизматининг айтишича, таъминот бўйича битимлар тузишни такомиллаштириш бизнесни молиялаштиришни соддалаштиради ва кўчар активларда йиғилиб қолган капитални ҳаракатга келтиришга хизмат қилади.
 
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, гаров ва кафолатларни таъминлашнинг янги механизмларини жорий қилиш, шу асосда бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
 
Таъминот учун битимларни мувофиқлаштиришнинг дунёда тўпланган илғор тажрибаси, ҳозирги замондаги ривожланиш тенденциялари, уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш ва татбиқ этиш йўллари, қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, таклиф этилаётган ўзгаришларнинг бўлғуси самараси, мамлакатдаги ишчанлик муҳитини яхшилашдаги аҳамияти каби жиҳатлари муҳокама этилди.
 
Семинарда, хусусан, таъминотга доир битимлар тузиш механизмларини жорий этиш Жаҳон банкининг ҳар йили эълон қилинадиган “Doing Business” ҳисоботида Ўзбекистон рейтингининг ошишига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.
 
Таъминот молиявий маблағларнинг қайтмаслиги бўйича кредиторларнинг эҳтимолий йўқотишлар рискини камайтириб, уларни молиялаштириш манбаларига кўпроқ эга бўлиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Кўпчилик мамлакатларда кредитлар бўйича, одатга кўра, таъминот сифатида кўчмас мулк тақдим этилади.
 
Бунда, қонунчиликдаги мавжуд камчиликлар туфайли кўчар мулклар (ашё ва анжомлар, дебитор қарздорлик, ҳосил, асбоб-ускуналар ва ҳоказолар) учун таъминот битимлари тузишда чекловлар мавжуд ва, натижада, катта ҳажмдаги капиталлар амалда “музлаб ётади”, бундай активларни гаровга қўйиш орқали молиявий реурслардан фойдаланиш имконияти чекланади.
 
Кўчар мулкни таъминот сифатида қабул қилиш бўйича яратиладиган қулай ҳуқуқий ва институционал муҳит тадбиркорлик субъектларининг, авваламбор, кичик бизнеснинг инвестиция жалб қилиш ва фаолиятини кенгайтириши учун ўз активларидан манба сифатида фойдаланишини таъминлайди.
 
IFC микро, кичик ва ўрта корхоналарни молиялаш кўламини оширишда таъминотга доир битимларни молиявий инфраструктурани ривожлантиришнинг таркибий қисмларидан бири деб ҳисоблайди. “Биз Ўзбекистоннинг мамлакатда мана шундай тизимни яратишга бўлган хоҳиш-истагини қўллаб-қувватлаймиз” дейди IFC вакили.
 
IFC Ўзбекистоннинг молиявий имкониятларини кенгайтириш учун таъминотга доир битимларни амалга оширишнинг халқаро тажрибаларидан қолишмайдиган яхлит ҳуқуқий муҳитини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларига амалий ёрдам кўрсатиб боради.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Марказий Банк Кўчар мулк масаласи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sardor
20:28 11.09.2017

Assalomu alaykum,tahririyat xodimlari! Avvalo, yangiliklarni eng birinchilardan bo'lib taqdim etayotganingiz tahsinga sazovor!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар