...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда кимлар ҳисоб-китобни чет эл валютасида амалга ошириши мумкинлиги айтилди


13:47, 07.10.2017 Жамият
 3 861

Юридик шахслар устав фондига маблағларни миллий ва чет эл валютасида, нақд ва нақдсиз шаклда чекловларсиз киритиши мумкин.

Мамлакат ҳудудида юридик шахсларнинг устав фондини (устав капиталини) чет эл валютасида шакллантириш бўйича келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши ўрнатиб қўйилган.
 
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига биноан хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин.
 
Шу муносабат билан, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) пул маблағларини миллий ва чет эл валютасида, нақд ва нақдсиз шаклда ҳеч қандай чекловларсиз киритиш мумкинлигини маълум қилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Марказий банк Хорижий валюта Устав капитали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар